Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ОАВ: АҚШ Эронга санкцияларни бекор қилишни таклиф қилди

ОАВ: АҚШ Эронга санкцияларни бекор қилишни таклиф қилди

АҚШ Эронга Ҳўрмуз бўғозини очиш ва Теҳрон билан боғлиқ кучларнинг ҳужумларини тўхтатиш эвазига санкцияларни бекор қилиш ҳамда иқтисодий блокадани тугатишни таклиф қилди. Бу ҳақда Al Hadath телеканали юқори мартабали манбага таяниб хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Америка томонининг таклифларини Эронга Покистон армияси бош қўмондони Осим Мунир етказган.

Хабар қилинишича, Мунир Теҳронни ўзаро англашув меморандуми устидаги ишларни қайта тиклашга ҳам чақирган. Шу билан бирга, у Покистон ушбу можарода томонлардан бирини қўллаб-қувватламаслигини таъкидлаган.

Ҳозирча АҚШ ёки Эрон расмийлари ушбу таклиф тафсилотлари бўйича очиқ баёнот бергани ҳақида ишончли маълумот йўқ.

Киритилди: 14:17 25.08.2026. Ўқилди: 2391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!