Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Путин Украина билан тинчлик музокаралари учун Москва шартини айтди

Путин Украина билан тинчлик музокаралари учун Москва шартини айтди

Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик масаласида мулоқот қилишга тайёр эканини, бироқ музокаралар «жойлардаги реал вазият»дан келиб чиқиши кераклигини билдирди.

Путин бу ҳақда журналист Павел Зарубинга берган интервьюсида гапирди. Унинг таъкидлашича, Украина томонидан можарони тартибга солиш бўйича айни пайтда билдирилаётган таклифлар Москва учун қабул қилиб бўлмайди.

«Украина Қуролли кучларининг зарбалари Россия билан қарама-қаршиликда ҳеч қандай бурилиш ясагани йўқ», — деди Путин.

Россия раҳбари, шунингдек, мамлакат қўшинлари Украинадаги корхоналарга зарбаларни кучайтиргани ва фронтдаги ҳужум суръатини оширганини даъво қилди.

Путин Россия Қуролли кучларининг Украина саноат инфратузилмасига берган зарбаларини самарали деб баҳолаб, улар Киевнинг ҳарбий салоҳиятини пасайтиришга қаратилганини айтди.

Киритилди: 20:40 22.08.2026. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!