Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия Толибон ҳукуматини тан олиш шартларини маълум қилди

Россия Толибон ҳукуматини тан олиш шартларини маълум қилди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Москва Афғонистоннинг янги ҳукуматининг инаугурациясида иштирок этиши мумкин, агар ҳукумат қуйидаги шартларни бажарса:

"Биз Афғонистон жамиятининг барча қатламларини ўз ичига олган ҳукумат тузиш жараёнини қўллаб -қувватламоқчимиз. Шу жумладан, толиблар ва бошқа этник гуруҳлар - нафақат пуштун, балки ҳазоралар, тожиклар, ўзбеклар ва Афғонистондаги бошқа этник гуруҳларни", - дея қўшимча қилди у.

"Фақат шундай инклюзив ҳукумат янги ҳаётга барқарор ўтишни кафолатлай оладиган бўлиши зарур.

Агар ушбу (ўрганиш) муҳокама биз каби таклиф этилган бошқа давлатларни ҳам қониқтирса, мамлакатдаги вазиятга таъсир қиладиган бўлса, бундай тадбирда иштирок этишдан хурсанд бўламиз", деб қўшимча қилган Россия ташқи ишлар вазири.

Лавровнинг айтишича, "Толибон" Россияни ҳукумат инаугурациясида иштирок этишга таклиф қилган.

Киритилди: 13:59 07.09.2021. Ўқилди: 4697 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!