Бугун 3 февраль, 2023 йил, жума

O'ZB

Россия ТИВ Москва ва Вашингтон ўртасида мулоқот ўтказиш шартларини айтди

Россия ТИВ Москва ва Вашингтон ўртасида мулоқот ўтказиш шартларини айтди

Кейинги вақтларда расмий Москва келишув ва мулоқотлар борасида тез-тез баёнотлар бермоқда. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Ядро қуролларини тарқатмаслик ва назорат қилиш департаменти директори Владимир Ермаков Россия Федерацияси ва АҚШ ўртасида қатъий барқарорлик бўйича ҳақиқий мулоқот шартини айтди.

Унинг сўзларига кўра, агар Вашингтонда адекват шерик бўлса ва хавфсизлик соҳасида Москванинг “қизил чизиқлари” кесиб ўтилмаса бунинг иложи бўлади. Бу ҳақда дипломат РИА Новости агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Агентлик суҳбатдошининг қайд этишича, Россия ҳеч қачон мулоқотдан бош тортмаган. Бироқ, у айтган шартларга риоя қилиш учун Қўшма Штатлар тенглик тамойиллари асосида жиддий суҳбатга "пишиши" керак.

Аввалроқ Пентагон Россия ва Америка ўртасида хавфсизлик масалалари бўйича мулоқотни давом эттириш ўта муҳимлигича қолаётганини айтган эди.

14 ноябрь куни Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бернс Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин билан учрашиш учун Туркияга учиб келди. Вашингтоннинг таъкидлашича, музокаралар "АҚШ ва Россия ўртасидаги алоқаларни сақлаб қолиш"га бағишланган эди.

Киритилди: 23:15 30.11.2022. Ўқилди: 2362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!