Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия сунъий йўлдоши ишдан чиқди. У ядро дастури билан боғлиқ

Россия сунъий йўлдоши ишдан чиқди. У ядро дастури билан боғлиқ

Reuters таҳлилий маълумотларга асосланиб хабар беришича, Кремлнинг ядровий таркибли янги турдаги космик қуроллар яратиш дастурига алоқадор деб ҳисобланаётган Россиянинг махфий "Космос-2553" сунъий йўлдоши эҳтимол ишдан чиққан.

Россия "Космос-2553"ни 2022 йил февралда Украинага кенг кўламли босқиндан сал олдин орбитага чиқарган эди. АҚШ ҳукумати фикрига кўра, бу сунъий йўлдош Россиянинг космосга Америка сунъий йўлдошларини йўқ қила оладиган ядро қуролини жойлаштириш режалари билан боғлиқ. Кремль бу айбловларни рад этмоқда.

"Космос-2553"нинг ғалати ҳаракатларини 2024 йил ноябрда ЛеоЛабс компанияси радари қайд этган эди. Декабрь ойидаги қўшимча кузатувлар сунъий йўлдош "назоратдан чиқиб айланаётгани" ҳақида "юқори ишонч билан" хулоса чиқаришга имкон берди.

"Бу кузатув сунъий йўлдошнинг энди ишламаётганини ишончли тарзда кўрсатмоқда," дея таъкидлади Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази ЛеоЛабс маълумотларини шарҳлаётиб.

"Роскосмос" баёнотига кўра, "Космос-2553" сунъий йўлдоши "радиация ва оғир зарядланган зарралар таъсири шароитида синовдан ўтказиш учун ишлаб чиқилаётган борт асбоблари ва тизимлари" билан жиҳозланган.

Киритилди: 22:10 26.04.2025. Ўқилди: 1186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!