Бу ҳақда АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) расмийлари маълум қилди.
Манхэттен федерал судида ошкор қилинган айблов хулосасига кўра, Россия разведка хизматлари билан боғлиқ тармоқ АҚШ ва бошқа давлатларда нишонга олинган шахсларни кузатиш ва кейинчалик ўлдириш учун одамларни ёллаган ҳамда уларга пул тўлашга уринган. Тармоққа жалб қилинган шахслардан, шунингдек, Украинага иттифоқчи деб қаралаётган Европа давлатларидаги фуқаролик ва ҳарбий инфратузилмаларга қарши террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш сўралган.
АҚШ федерал расмийларининг маълумотига кўра, Россия разведка хизматлари билан ҳамкорлик қилувчи шахслар тармоғи камида 2024 йилдан буён бутун дунё бўйлаб, жумладан Қўшма Штатлар ҳудудида ҳам ҳужумлар ва қотилликларни режалаштирган ҳамда айримларини амалга оширган.
Расмийлар ушбу тармоқни Россиянинг дунё бўйлаб ташқи ҳужумларни, жумладан қотилликларни амалга ошириш учун ташкил этилган аппаратининг бир қисми деб атаган.
Илгари тармоқ асосан Россия диссидентлари ва мамлакатдан қочиб кетган собиқ амалдорларни нишонга олган. Бироқ сўнгги вақтларда у Украинага иттифоқчи деб қаралаётган давлатларга эътибор қаратган.
Киритилди: 14:19 16.09.2026.
Ўқилди: 707 марта.
Фикрлар сони: 0 та.