Си Цзиньпин оғир инсультга учрагани ҳақида тасдиқланмаган хабар тарқалди
Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси хитойлик диссидент Ванжун Сега кўра, Си Цзиньпиннинг БРИКС саммити вақтида ҳушидан кетгани, шундан сўнг Хитойга махсус самолётда қайтарилиб, Пекиндаги 301-шифохонага олиб борилгани ҳақида хабар тарқалди. Муаллиф Си Цзиньпинга оғир ишемик инсульт ташхиси қўйилгани ва унинг сентябрь охиридаги АҚШ сафари бекор қилиниши мумкинлигини даъво қилган.
Шунингдек, Саммит вақтида Нарендра Моди Сига қараб «Are you OK?» («Яхшимисиз?») деган. Шу пайтда ходимлардан бири Сига нимадир узатган. Бу видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, унинг соғлиғи ҳақида гумонларни кучайтирган. Си БРИКСнинг кечки зиёфатида қатнашмаган. Бу ҳам турли тахминларга сабаб бўлган. Аммо унинг зиёфатга бормагани соғлиқ сабабли бўлгани расман айтилмаган.
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг фактчекинг бўлими Си Цзиньпин ва бошқа раҳбарлар саммитдан кейин касал бўлиб қолгани ҳақида тарқалаётган хабарларни ёлғон ва чалғитувчи деб атаган.
Киритилди: 20:55 17.09.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар сони: 0 та.