Бугун 17 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Вакиллар палатаси Россияга қарши «дўзахий санкциялар» тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

АҚШ Вакиллар палатаси Россияга қарши «дўзахий санкциялар» тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

Сенатор Линдси Грэм ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси учун 262 нафар конгрессмен овоз берди, 159 нафари қарши чиқди. Ҳужжат Россия нефти ва газининг энг йирик харидорларига, шунингдек, Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган давлатларга нисбатан 100 фоизлик божлар жорий этилишини назарда тутади.

Қонун лойиҳасининг ўзида қайд этилганидек, унинг мақсади «Владимир Путинни Россиянинг Украинага қарши уруши учун молиялаштиришга йўналтириладиган даромадлардан маҳрум қилиш»дан иборат.

Аввалроқ қонун лойиҳаси АҚШ Сенати томонидан ҳам мутлақ кўпчилик овоз билан — 86 нафар сенатор «ёқлайди», 11 нафари «қарши» — маъқулланган эди.

Энди ҳужжатни президент Дональд Трамп имзолаши керак. Шундан сўнг қонун кучга киради. Кейинчалик АҚШ президенти санкцияларни жорий этиши ва уларни ҳар олти ойда қайта кўриб чиқиши шарт бўлади.

Киритилди: Бугун 08:10. Ўқилди: 1022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!