Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Месси 11 ўйинда Роналду 121 учрашувда уддалай олмаган натижани қайд этди

Месси 11 ўйинда Роналду 121 учрашувда уддалай олмаган натижани қайд этди

Campeones Cup доирасида «Интер Майами» Мексиканинг «Крус Асуль» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

39 ёшли Лионель Месси учрашувда гол урди ва голли узатма амалга оширди. Аргентиналик футболчи ассистни «Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Каземирога берди.

The Touchline маълумотига кўра, бу Мессининг «Интер Майами» сафида Каземирога берган учинчи голли узатмаси бўлди. Улар Америка клубида ҳозирга қадар 11 та учрашувда бирга майдонга тушган.

Шу тариқа, Месси Каземирога голли узатмалар сони бўйича Криштиану Роналдудан ўзиб кетди. Португалиялик футболчи Каземиро билан 121 та учрашувда бирга ўйнаб, унга атиги икки марта ассист қилган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ва Каземиро аввал Мадриднинг «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» клубларида бирга тўп тепган.

Киритилди: 15:40 17.09.2026. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!