Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Йўқолган шаҳар изидан: Каспий тубидан янги топилмалар

Йўқолган шаҳар изидан: Каспий тубидан янги топилмалар

Каспий денгизи сувлари остида қолган қадимий Шаҳри-Гурган шаҳри ҳудудида олиб борилаётган сувости тадқиқотлари давомида янги археологик материаллар аниқланди.

АЗТВнинг эксклюзив репортажида археологлар ва ғаввослар иштирокидаги сувости қазишма ишлари тасвирланган. Тадқиқотлар давомида ўрта асрларга оид сопол идиш намуналари ва бошқа моддий-маданий топилмалар қайд этилган.

Шаҳри-Гурган бир вақтлар Ширвоншоҳлар давлатининг муҳим денгиз портларидан бири бўлган. Каспий денгизи сатҳининг кўтарилиши натижасида шаҳар сув остида қолган. Аввалги тадқиқотларда ҳудуддан XII–XIV асрларга оид археологик материаллар топилган.

Шаҳар тарихини ўрганиш бўйича изланишлар 2008 йилда бошланган. 2024 йилдан эса сувости ғаввослари гуруҳи томонидан тадқиқотлар фаол давом эттирилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, янги топилган сопол буюмлар Шаҳри-Гурганнинг ўрта асрлардаги турмуш тарзи ва хўжалик фаолиятини ўрганишда муҳим манба бўлиши мумкин.

Шаҳри-Гурган жойлашган ҳудуд бошқа тарихий ёдгорликларга ҳам бой. Бу ерда XIX асрга оид Абшерон маяги ҳамда 4–5 минг йиллик тарихга эга қўрғонлар мавжуд.

Тадқиқотларнинг давом эттирилиши сув остида қолган қадимий шаҳар тарихи ва унинг минтақадаги аҳамияти ҳақида янги маълумотлар олиш имконини бериши кутилмоқда.

Киритилди: 09:57 17.09.2026. Ўқилди: 699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!