Америка элитаси орасида Зеленскийдан норозилик кучайиб бормоқда, АҚШ унинг ўрнига ўринбосар танламоқда, деб ёзади «РИА Новости» Россия ташқи разведка хизматига таяниб.
Вашингтон Украина раҳбарини Ғарб иттифоқчиларининг кўпчилигига мос келадиган бошқариладиган ва камроқ коррупцияга учраган шахс билан алмаштириш имкониятларини ўрганмоқда, дея таъкидлайди департамент. Бу, Оқ уйнинг фикрича, Ғарбга Россия билан музокараларнинг эҳтимолий бошланишига яхшироқ тайёргарлик кўриш имконини беради.
Украина Ички ишлар вазирлигининг собиқ бошлиғи Арсен Аваков энди мос вариант сифатида кўрилмоқда, деди SVR.