Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия президенти сайлови: Ўзбекистонда овоз берган россияликлар сони маълум қилинди

A A A
Россия президенти сайлови: Ўзбекистонда овоз берган россияликлар сони маълум қилинди

Россия президенти сайловида Ўзбекистонда овоз берган россияликлар сони 4 661 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Ўзбекистонда овоз бериш учун 17 март куни соат 8:00 дан Тошкент ва Самарқандда сайлов участкалари очилди ва соат 20:00 да ёпилди. Sputnik’нинг ёзишича, Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларида яшовчи фуқаролар учун Тошкент шаҳридаги сайлов участкасига олиб бориш учун автобуслар ташкил этилди.

Тошкентда Россия элчихонасида президент сайловида овоз берувчилар катта навбат ҳосил қилди. Шу сабабли жараённи тезлаштириш учун бюллетен тарқатиладиган столлар учтага кўпайтирилди. Самарқандда ҳам овоз беришни хоҳловчилар катта навбати юзага келган.

“Ўзбекистонда ўз хоҳиш-иродасини билдириш учун 4661 нафар Россия Федерацияси фуқароси келди”, — деган Олег Малгинов.

Элчи сайловни ташкил этишда кўрсатган ёрдами ва бу ерда бўлган Россия фуқароларининг ўз хоҳиш-иродасини билдириши учун тегишли шарт-шароитлар яратиб бергани учун Ўзбекистон ҳукуматига алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Россияда президентлик сайловлари 15 март куни бошланган эди. Россиядаги президентлик сайловида иштирокчилар сони аввалги сайловлардан ошиб кетди. Россия президенти сайлови кузатувида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Сайловдаги овозларнинг 99,59 фоизи ҳисоблаб чиқилгандан сўнг Путин 87,33 фоиз овоз олди. Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Путинни, шунингдек, Боливия, Венесуэла, Никарагуа, Куба, Шимолий Корея, Тожикистон давлати раҳбалари ҳам табриклади.

Киритилди: 13:06 18.03.2024. Ўқилди: 1341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!