Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия нефт нархининг "шифтига" қандай жавоб бериши мумкин?

Россия нефт нархининг "шифтига" қандай жавоб бериши мумкин?

Узоқ муддатли истиқболда рублни қадрсизланиши эҳтимолдан холи эмас, бироқ ҳукумат кескин ҳаракатлардан қочишга ҳаракат қилади. Шундай экан, нефт нархининг юқори чегарасининг пасайтирилиши Россия рублига босимни кучайтириши мумкин, чунки экспортдан тушадиган доллар тушумлари камаяди. Бироқ бу ҳолатда Россия Марказий банки валюта захираларидан фойдаланиш ёки фоиз ставкаларини тартибга солиш орқали вазиятга аралашиши мумкин. Шу билан бирга, экспортнинг “соя” (яширин) схемалари кенгайиши эҳтимоли ҳам мавжуд, бу эса йўқотишларни қисман қоплашга ёрдам бериши мумкин.

— Ғарб томонидан қўлланилиши мумкин бўлган бу чекловга Россия қандай жавоб бериши мумкин?

— Кутилишича, Россия санкцияларни қўллаб-қувватламайдиган давлатлар орқали айланма йўлларни излашда давом этади — масалан, Ҳиндистон, Хитой, БАА орқали қайта экспорт (нефтга бошқа ёрлиқ қўйиш орқали). Шу билан бирга, Ғарб суғуртасига эга бўлмаган “кулранг” флот (танкерлардан иборат яширин флотия) орқали етказиб бериш ҳажми ортади.

Шунингдек, ҳисоб-китоб валютасини ўзгартириш самарали чорага айланиши мумкин: яъни евро ва долларга қарамликни камайтириш учун юан, рупи, дирҳам ва криптовалюталардан кенгроқ фойдаланиш. Бунга қўшимча равишда, нефт қазиб олиш ҳажмини камайтириш орқали ОПЕК+ билан ҳамкорликда таклифни қисқартириш ва нархларни қўллаб-қувватлаш чораси ҳам қўлланилиши мумкин — ҳатто бозор улушидан воз кечиш эвазига бўлса ҳам.

Яна бир қатор мумкин бўлган чоралар қаторига Ғарб компанияларига қарши қонунчилик чоралари, активларни миллийлаштириш ёки ички иқтисодий сиёсатда ўзгаришлар, масалан, нефт саноати учун субсидия ажратилиши киради. Сиёсий жавоб чоралари ҳам истисно эмас — масалан, “нотўғри муносабатдаги” давлатларга энергетик маҳсулотлар экспортини чеклаш (худди газ бўйича бўлгани каби).

— Вазиятнинг янада ривожланишини қандай прогноз қилиш мумкин?

Россия учун: бюджет танқислиги кучаяди, бироқ солиқ соҳасидаги маневрлар ва Осиё билан ҳамкорлик орқали мослашув жараёни кечади. Рубл курси долларга нисбатан 95–100 атрофида бўлиши мумкин.

Нефт бозори учун: агар ОПЕК+ ишлаб чиқариш квоталарини оширмаса, Брент маркали нефт нархи $75–85 оралиғида сақланиб туради. Россия нефти учун белгиланган $50 нархию чегараси Ғарб давлатларининг рамзий ишорасига айланади, чунки амалдаги реал битимларда Россия нефти аллақачон бу нархдан паст сотилмоқда.

Бундай ҳолатдаги хавф-хатарлар қаторига янги санкциялар босқичининг бошланиши, масалан, нефт маҳсулотлари экспортига тўлиқ тақиқ, шунингдек, нарх чегарасини айланиб ўтишнинг Осиё трейдерлари орқали амалга оширилишига нисбатан назоратнинг кучайтирилиши киради.



Киритилди: 13:50 22.05.2025. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!