Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Россия НАТОга Калининград бўйича ядровий таҳдид билдирди

Россия НАТОга Калининград бўйича ядровий таҳдид билдирди

Россия НАТОга Калининград вилоятини Россия ҳудудидан узиб қўйишга уриниш оқибатида ядровий қурол қўлланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Financial Times хабар беришича, Москва Бельгия, Буюк Британия ва Ирландиядаги элчихоналар орқали НАТОга норасмий мактуб йўллаган. Унда Калининград блокада қилинган тақдирда Россия «ядровий қуролни ҳам ўз ичига олган барча мавжуд куч ва воситалар»дан фойдаланиши айтилган.

НАТО вакили Эллисон Харт Кремльнинг ядровий риторикасини «масъулиятсиз» деб атаб, альянс мудофаа иттифоқи эканини таъкидлади. У НАТО ўз ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилиш имкониятига эга эканини билдирди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков эса Европадаги «иссиққонларни» Россиянинг ядровий доктринаси билан таништириш табиий эканини айтди.

Бу баёнотлар Россия ва Европа ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда янгради.

Киритилди: 18:15 01.10.2026. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!