"2 июн куни Истанбулда эришилган Россия-Украина келишувларига мувофиқ, “Киев режими” назоратидаги ҳудуддан рус ҳарбий хизматчилари гуруҳи қайтарилди", дейилади вазирлик баёнотида.
Украина президенти ҳам Россия билан ҳарбий асирлар алмашинуви амалга оширилганини тасдиқлади.
Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, россияликлар асирлигидан Украина Қуролли кучлари, Миллий гвардия, Давлат чегара хизмати жангчилари қайтарилган. Улар Донеск, Запороже, Луганск, Харков, Суми, Чернигов ва Киев вилоятларидаги жангларда қатнашган.
Зеленскийнинг таъкидлашича, қайтарилганларнинг аксарияти 2022 йилдан бери асирликда бўлган эди.
Россия томони ҳам, Украина расмийлари ҳам мазкур алмашинувда неча киши юртига қайтарилгани ҳақида маълумот бергани йўқ.