Россия Марказий сайлов комиссияси президент сайлови натижаларини 21 март куни расман сарҳисоб қилади.
Бу ҳақда МСК раҳбари Памфилова маълум қилди.
Шунингдек, сайловчиларнинг фаоллиги замонавий Россия тарихидаги рекорд кўрсаткич эканлиги қайд этилди.
87,1 млн россиялик, яъни сайловчиларнинг 77,44 фоизи овоз берди.