Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Россия кунига қўшимча $150 млн.гача даромад олмоқда

Россия кунига қўшимча $150 млн.гача даромад олмоқда

Яқин Шарқдаги уруш фонида нефт нархларининг ошиши туфайли Россия кунига қўшимча $150 млнгача даромад олмоқда.

Financial Times ҳисоб-китобларига кўра, Россия бюджети ҳозирда режалаштирилган тушумлардан ташқари кунига тахминан 150 миллион доллар даромад олмоқда. Бу ҳақда UNN ёзмоқда.

Ҳўрмуз бўғози ёпилганидан кейин Ҳиндистон ва Хитой томонидан Россия нефтига талаб ошган.

Нашрнинг қайд этишича, можаронинг дастлабки 12 кунида Россиянинг нефтдан олган даромади 1,3-1,9 миллиард долларга ошган. Агар нефть нархи бир баррель учун 70-80 доллар даражасида сақланиб қолса, март ойида Россия бюджетига қўшимча даромадлар 3,3-4,9 миллиард долларни ташкил этиши мумкин.

АҚШ Ҳиндистонга Россия нефтини сотиб олишни кўпайтиришга вақтинча рухсат берганидан сўнг, ҳинд компаниялари янги шартномалар тузишни фаоллаштирди. ФТ маълумотларига кўра, атиги беш кун ичида улар тахминан 30 миллион баррель етказиб беришга келишиб олган.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!