Бугун 7 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия ишчи кучи танқислигини Ҳиндистон ҳисобидан қопламоқчи

Россия ишчи кучи танқислигини Ҳиндистон ҳисобидан қопламоқчи

Россия меҳнат бозорида жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда, дея хабар беради Bloomberg. “Интруд” меҳнат агентлиги директори Елена Веляевага кўра, Россия кадрларни нафақат Ҳиндистон, балки Шри-Ланка ва Мянмадан ҳам жалб этмоқда.

2025 йил декабрда Владимир Путиннинг Ҳиндистонга ташрифи чоғида икки давлат ўртасида вақтинчалик меҳнат миграцияси тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича келишув имзоланган.

Россия ИИВ маълумотларига кўра, ўтган йили Ҳиндистон фуқароларига берилган меҳнат рухсатномалари сони 56 мингдан ошган. Солиштириш учун, 2021 йилда бу кўрсаткич тахминан 5 мингни ташкил этган.

Киритилди: Бугун 20:22. Ўқилди: 425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!