Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия ҳужуми оқибатида Киевда Қатар элчихонаси биносига зарар етди

Россия ҳужуми оқибатида Киевда Қатар элчихонаси биносига зарар етди

9 январ куни Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг кенг кўламли ҳужуми оқибатида Киев шаҳри ва унинг атрофида жойлашган 20 та турар жой биноси, шунингдек, Қатарнинг Украинадаги элчихонаси зарар кўрганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Теlegram-каналида ёзди.

Зеленскийнинг маълум қилинишича, фақатгина тураржой биноларининг ўзига 20 марта зарба берилган. Шунингдек, Лвов вилояти ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам зарбалардан кейинги тиклаш ишлари давом этмоқда.

"Зарбалардан энг кўп зарар кўрган ҳудуд мамлакатимиз пойтахти Киев бўлди. Ҳужум оқибатда 4 киши ҳалок бўлди ва камида 25 киши жароҳатланди", — деди Зеленский.

"Жаҳон ҳамжамияти, энг аввало, Россия ҳақиқатан ҳам ҳисоблашадиган Қўшма Штатлар томонидан билдириладиган аниқ ва қатъий реакция зарур. Россия дипломатияга эътибор қаратиш унинг мажбурияти эканини англаб етиши ва ҳар сафар қотилликлар ҳамда инфратузилмани вайрон қилишга қайтганида бунинг оқибатларини ҳис қилиши шарт", — дея қўшимча қилди Украина етакчиси.

Киритилди: 21:27 09.01.2026. Ўқилди: 796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!