Россия Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликни сиёсий йўл билан бартараф этишга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.
Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров Покистон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дор билан суҳбат чоғида маълум қилди.
"Россия томони Исломобод ва Ню-Деҳли ўртасида ўзаро хоҳиш мавжуд бўлган тақдирда, Пахалгам шаҳри яқинида 22 апрель куни содир этилган теракт оқибатида юзага келган вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этишга кўмаклашишга тайёрлигини таъкидлади," дея Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Телеграм-каналида хабар берилди.