Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия ҳам жинсий зўравонлик учун БМТнинг “қора рўйхати”га киритилди

Россия ҳам жинсий зўравонлик учун БМТнинг “қора рўйхати”га киритилди

Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Исроилни можаро зоналарида жинсий зўравонлик содир этишда гумон қилинаётган давлатларнинг “қора рўйхати”га киритгани хабар берилган эди.

Associated Press нашрининг ёзишича, 35 саҳифалик ҳисобот дунё бўйлаб можароларда жинсий зўравонлик содир этганликда ёки унга масъул бўлганликда гумон қилинаётган ўндан ортиқ мамлакатдаги 77 та ҳукумат ва нодавлат томонларни “қора рўйхат”га киритади. Унда айтилишича, ҳолатлар сони 2024 йилга нисбатан 2025 йилда кескин ошган.

Ҳисоботда Исроил ҳамда Россия қуролли ва хавфсизлик кучлари томонидан содир этилган даҳшатли зўравонликлар тавсифи ўрин олган.

Рўйхатга киритилиш санкциялар каби муайян жазо чораларини автоматик равишда келтириб чиқармаса-да, оммавий равишда номини ошкор қилиш ва қоралаш тегишли давлатларнинг обрў-эътиборига жиддий зарар етказиши мумкин. Шунингдек, рўйхатга қайта-қайта киритилган давлатлар БМТнинг тинчликпарварлик операцияларидан четлаштирилади.

БМТ бош котибининг можаролардаги жинсий зўравонлик бўйича махсус вакили Прамила Паттеннинг сўзларига кўра, БМТ томонидан глобал миқёсда тасдиқланган можаро билан боғлиқ жинсий зўравонлик ҳолатлари аввалги йилга нисбатан 2025 йилда 100 фоиздан кўпроққа ошган.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!