Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия фуқаролигини олган 20 000 хорижлик урушга юборилди

Россия фуқаролигини олган 20 000 хорижлик урушга юборилди

Украинага қарши урушда Россия фуқаролигини олган 20 минг нафар хорижлик қатнашмоқда. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси раиси хабар берди.

Александр Бастрикин Петербург халқаро юридик форуми доирасида қилган баёнотида, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига Россия фуқаролигини олган 20 минг киши юборилганини маълум қилди.

"Бизнинг ҳарбий-тергов бошқармамиз рейдлар ўтказмоқда. Биз аллақачон 80 мингга яқин шундай “фуқаро”ни қўлга олдик, улар нафақат фронтга боришни хоҳлашмайди, балки ҳарбий комиссариатга ҳам боришни исташмайди. Россия фуқаролигини янгидан олган 80 минг нафар шахсни қўлга олиб, ҳарбий ҳисобга қўйдик ва 20 минг нафар “нимагадир Ўзбекистонда, Тожикистонда, Қирғизистонда яшаш ёқмайдиганлар” ҳозир фронтда", — деди Бастрикин.

"Россия ҳуқуқ-тартибот органлари доимий равишда рейдлар ўтказиб, Россия фуқаролигини олган мигрантларга чақирув қоғозлари топширади ёки уларни ҳарбий комиссариатларга олиб кетади. Кўпинча Россия фуқаролигини олган шахслар Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбурланмоқда, акс ҳолда паспортларини тортиб олиш ва мамлакатдан чиқариб юбориш билан таҳдид қилинмоқда", деб ёзмоқда “Медуза” вазиятдан хабардор манбаларига таяниб.

2024 йил июн ойида Россия Тергов қўмитаси раҳбари Россияда яқин орада фуқаролик олган, лекин ҳарбий ҳисобда турмаган 30 мингдан ортиқ шахс борлигини маълум қилган эди. Бастрикин улардан тахминан 10 минг нафари тўғридан-тўғри фронтга эмас, балки фронт ортидаги бўлинмаларга, ҳандақлар қазиш ва мудофаа истеҳкомларини мустаҳкамлаш ишларини бажариш учун юборилганини билдирганди.

Киритилди: 19:08 20.05.2025. Ўқилди: 1484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!