Бу ҳақда Тhe Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.
"Американинг тижорат сунъий йўлдош тасвирлари билан шуғулланувчи Planet компанияси томонидан тақдим этилган сунъий йўлдош тасвирларига кўра, сўнгги йилларда Россия расмийлари Финляндия ва Норвегия билан чегарадош ҳудудлардаги ҳарбий қисмларни кенгайтирган, шунингдек, Финляндия, Норвегия ва Эстония билан чегаралар бўйлаб янги темир йўл тармоқлари барпо этмоқда. Экспертлар бу ҳаракатларни янги урушга тайёргарлик сифатида талқин қилмоқда", деб ёзади газета.
Европа разведкаси ходими WSJ'га берган изоҳида, Россия NATO'нинг бирлигига шубҳа солиш мақсадида алянсга аъзо кичик бир давлатга, масалан, рус миллатига мансуб аҳоли кўп бўлган Эстонияга бостириб киришга уриниши мумкинлигини айтди.
Карнеги жамғармасининг Россия ва Евроосиё дастури катта илмий ходими Майкл Кофманнинг фикрича, Россия "яқин орада" Болтиқбўйи давлатларига қарши "чекланган ҳарбий операция" ўтказиши мумкин.