Россия ТИВ раҳбари Евроосиё хавфсизлиги бўйича конференцияда Европа билан муносабатлар ва минтақавий хавфсизлик ҳақида гапирди.
▪️Россия қарама-қаршиликдан воз кечган давлатлар билан ҳамкорликка тайёр, аммо ҳеч кимнинг ортидан югурмайди.
▪️Москва Европа билан реал мулоқот истиқболларини ҳозирча кўрмаяпти.
▪️Россия Ғарбнинг Арктикадаги ҳарбий фаоллигини кенгайтиришга интилишидан хавотир билдирмоқда.
▪️Россия вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш эмас, балки инқирознинг асосий сабабларини бартараф этиш тарафдори.
▪️Каспий денгизида ҳарбий иштирокга йўл қўймаслик керак.
▪️Дунёда янги халқаро тартибга талаб пайдо бўлди, аммо бу кўпчиликка ёқмаяпти.