Россия Эроннинг газ лойиҳаларига 8 миллиард доллар сармоя киритмоқчи. Шартномаларда 5 миллиард долларга яқин маблағ кўзда тутилган, деди Ислом Республикасининг Москвадаги элчиси Казем Жалолий.
Ўз навбатида, Россиянинг Яқин Шарқдаги минерал ресурсларни ўзлаштиришдаги иштироки нафақат Эронга, балки Жанубий Осиё мамлакатларига ҳам хомашё экспортини йўлга қўйиш имконини беради.
"Эрон билан газ бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш Туркияда газ хабини яратиш ғояси билан бир қаторда Россиянинг кўк ёқилғи таъминотини диверсификация қилиш йўналишларидан биридир" - деди Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети доценти Валерий Андрианов.