Еврокомиссия июнь ойи охиригача Россияга қарши санкцияларнинг янги пакетини тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Баррот РТЛ радиоси орқали баёнот берди .
"Кеча биз ўз таклифларимизни Еврокомиссияга юбордик ва у уларни янги санкциялар пакетига киритиши керак, умид қиламизки, бу пакет июнь охиригача тақдим этилади", - деди Франтсия ТИВ раҳбари интервьюда.