Бугун 7 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия Эронга АҚШ ҳарбий кучларининг жойлашуви ва ҳаракати ҳақида разведка маълумотлари бермоқда

Россия Эронга АҚШ ҳарбий кучларининг жойлашуви ва ҳаракати ҳақида разведка маълумотлари бермоқда

Россия Эронга АҚШ ҳарбий кучларининг жойлашуви ва ҳаракати ҳақида разведка маълумотлари бермоқда — CNN.

Қайд этилишича, Теҳронга берилган маълумотларнинг катта қисми Россиянинг сунъий йўлдошлари орқали олинган тасвирлардан иборат. Уларда Яқин Шарқдаги АҚШ қўшинлари, кемалари ва ҳарбий самолётларининг жойлашуви акс этган.

Ҳозирча Эрон томонидан амалга оширилган аниқ бир ҳужум Россия разведкаси маълумотлари билан бевосита боғлиқ экани тасдиқланмаган. Бироқ сўнгги кунларда Теҳрон дронлари Пентагон ҳарбийлари жойлашган бир нечта ҳудудларга зарба берган. Масалан, Кувайтдаги ҳарбий объектга қилинган дрон ҳужумида олти нафар америкалик аскар ҳалок бўлган.

Айрим разведка манбалари бу ҳолат Россия ва Эрон ўртасидаги яқин ҳамкорлик давом этаётганини кўрсатишини таъкидламоқда. Шу билан бирга, АҚШ разведкаси Хитой ҳам Эронга молиявий ёрдам, эҳтиёт қисмлар ва ракета компонентлари бериш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида маълумотларга эга. Бироқ Пекин ҳозирча урушга тўғридан тўғри аралашмаган.

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!