"Учрашувлар ҳар доим ҳам биз истаган тартибда ёки шаклда ўтмайди, аммо агар бу музокаралар бизни Украинадаги адолатли ҳамда барқарор тинчликка яқинлаштирса, биз уларни олқишлашимиз зарур", — деди Еврокомиссия матбуот котиби Олоф Гилл журналистларга.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича вакили Анита Ҳиппернинг сўзларига кўра, Путинга қарши санкциялар унинг ЕИ ҳудудига сафарларига аниқ тақиқни ўз ичига олмайди.
Аввалроқ Доналд Трамп Венгрияда Владимир Путин билан учрашув ўтказишини эълон қилган эди.