Барселонадаги Саграда Фамилиа черковининг қурилиши Миср пирамидаларига кетказилган вақтдан ошиб кетди.
Маълумотларга кўра, Мисрнинг қадимий пирамидалари миллодан аввалги 2589 – 2504 йилларда, яъни 85 йил давомида қурилган.
Архитектор Антони Гауди эса, ўзининг энг яхши асари Испаниянинг Барселона шаҳридаги Саграда Фамилиа черкови қурилишини 1882 йилда бошлаган ва у ҳозир ҳам давом этмоқда. Гауди ўз ишининг якунини кўролмасдан вафот этган.
Барселона ҳукумати ушбу черков қурилишини 2026 йилда, Гауди вафотининг 100 йиллиги арафасида ниҳоялашни режалаштирган. Шунда Саграда Фамилианинг қурилишига 144 йил сарфланган бўлади.