Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия АҚШга Эронга зарба беришдан тийилишга чақирувчи сигнал берди

Россия АҚШга Эронга зарба беришдан тийилишга чақирувчи сигнал берди

Бу ҳақда Исроилнинг Каn 11 телеканали хабар берди.

Москва ва Вашингтон орасидаги алоқаларда иштирок этаётган манбаларга кўра, «бу таҳдид эмас, балки президент Доналд Трампни ҳужум қилиш қарорини қабул қилишдан воз кечиришга уринишдир».

Шунингдек, манбалар Кан News га Трамп охир-оқибат Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни рад этиши ва дипломатик йўлларга таяниб давом эттириши мумкинлигини билдирди.

Мудофаа доиралари Трампнинг қарор қабул қилиш учун берган икки ҳафталик муддатига ишониш керакми, аниқ эмаслигини тан олмоқда. Исроил манбаларидан бири ҳозирги Исроил ҳарбий ютуқларини «мухим ва илғор» деб атади, аммо сиёсий якун кўринмаётганини ва операциянинг кейинги режалари ноаниқ қолаётганини қайд этди.

АҚШ иштирокисиз Исроилнинг Эронга қарши операцияси бир неча ҳафта давом этиши мумкин, аммо Америка билан бу вазифалар анча тезроқ ҳал қилиниши мумкин, деб ёзади телеканал.

Киритилди: Бугун 11:54. Ўқилди: 1874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!