Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия 2029, 2030 ёки 2050 йилларда ҳам ҳеч кимга ҳужум қилиш "плани" йўқ

Россия 2029, 2030 ёки 2050 йилларда ҳам ҳеч кимга ҳужум қилиш "плани" йўқ

Путин Калининградга ҳужум қилинса, Россия барча мавжуд қуроллардан фойдаланиши мумкинлигини айтди.

Россия президенти Владимир Путин Калининград вилоятига тўғридан-тўғри ҳужум қилинган тақдирда, Москва Россия ихтиёридаги барча қуроллардан фойдаланиш масаласини кўриб чиқишини билдирди.

Путиннинг таъкидлашича, Россия 2029, 2030 ёки 2050 йилларда ҳам ҳеч кимга ҳужум қилишни режалаштирмаяпти. Бироқ у Россияга қарши «НАТО агрессияси» содир бўлса, Москва жавоб чораларини кўришини айтди.

Путин бу фикрларни «Валдай» халқаро муҳокама клуби йиғилишида Калининград вилоятига таҳдидлар ҳақидаги саволга жавоб бераётганда билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Россияга тўғридан-тўғри ҳужум қилинса, жумладан Калининград масаласи юзага келса, Россия ихтиёридаги барча қуроллардан фойдаланиш эҳтимоли кун тартибига «дарҳол» чиқади. Қайси воситадан фойдаланиш масаласини эса Россиянинг ўзи ҳал қилишини айтди.

Путин Россияда ҳозир мавжуд бўлган қурол-яроғ воситалари бошқа ҳеч бир давлатда йўқлигини таъкидлади. У бу ҳолатни Россиянинг Франция ва Буюк Британия каби Европадаги ядровий давлатларга нисбатан устунлиги сифатида баҳолади.

Президентнинг бу баёноти Россия Ташқи ишлар вазирлигининг НАТО Калининград вилоятини изоляция қилишга уринадиган бўлса, Россия ядровий қуролдан фойдаланишга тайёр экани ҳақидаги огоҳлантириши муҳокама қилинган пайтда янгради.

Путин Россия ТИВининг мазкур баёнотини «таҳдид эмас, балки Россияни қўрқитишга уринишга берилган жавоб» деб атади.

Киритилди: 23:00 01.10.2026. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!