"Якшанба тонги соат 8:00 дан душанба тонги 8:00 гача Москва минтақаси аэропортлари ва Санкт-Петербургдаги “Пулково” аэропортида 118 та рейс бекор қилинди, 203 та рейс эса икки соат ва ундан ортиқ вақтга кечиктирилди. Бундан ташқари, 59 та самолёт захира аэродромларга йўналтирилди", дейилади Россавиация баёнотида.
Маълумотларига кўра, “Аэрофлот” авиакомпанияси сешанба оқшомига қадар одатий парвозлар жадвалига қайтишни режалаштирган, бошқа авиакомпаниялар эса душанба кунининг охиригача рейсларини тиклашни мақсад қилган.
Дам олиш кунлари ва 21 июл, душанба тонгида Россия аэропортларида, жумладан “Шереметьево”да, дрон ҳужумлари туфайли парвоз учун чекловлар жорий қилинган эди. Ҳозирда Россиянинг деярли барча аэропортлари, одатдаги тартибда фаолият юритмоқда.
Россия Туроператорлари Ассоциацияси ҳисоб-китобларига кўра, май ойининг бошидан бери аэропортлар ишидаги чекловлар ҳаво транспортидан фойдаланувчи ҳар ўнинчи йўловчи — камида 200 минг кишига таъсир қилган.