"Ан-Наср" бош мураббий Руди Гарсияни лавозимидан озод этади.
Раҳбарият қарор қабул қилиб бўлган. "Ан-Наср" Саудия Арабистони чемпионатида етакчи "Ал Иттиход"дан 3 очкога ортда қолмоқда.
Жамоада Криштиану Роналду ҳам Гарсиянинг иш услуби ва жамоа ўйинидан норози. Португалиялик клуб бундан яхшироқ савияда ўйнай олади, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли футболчининг "Ан-Наср" билан шартномаси 2025 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.