Криштиану Роналду 2004 йилдан бери ҳар йили Португалия терма жамоасида гол урмоқда.
40 ёшли ҳужумчи Миллатлар Лигаси 1/4 финал жавоб ўйинида Данияга гол урди.
Бу унинг фаолиятидаги 929-гол ва Португалия терма жамоасидаги 136-гол бўлди.
Криштиану Роналду кетма-кет 22 йил давомида терма жамоа сафида гол урган илк футболчига айланди.