Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Роналду Португалия терма жамоаси футболчилари билан хайрлашмади

Роналду Португалия терма жамоаси футболчилари билан хайрлашмади

Ҳужумчи Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди. 41 ёшли футболчининг сўзларига кўра, у бу қарорни Жорже Жезушнинг матбуот анжумани ва федерация раҳбари билан суҳбатдан сўнг қабул қилган. Шу билан бирга, Роналду келажакда воқеанинг барча тафсилотларини айтиб беришга ваъда қилди.

O Jogo хабар беришича, Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳидан кетишидан олдин жамоадошларининг ҳеч бири билан хайрлашмаган.

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоасига қайтмаслиги, яъни якуний қарор қабул қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.

Маълумки, Норвегияга қарши аввалги ўйинда Криштиану Роналду 90 дақиқанинг барчасини захирада ўтказган. Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Данияга қарши ўйинда ҳам Роналдуни майдонга туширишни режалаштирмаётганини билдирган.

Киритилди: 06:40 01.10.2026. Ўқилди: 687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!