Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду бош мураббий Жорже Жезуш билан келишмовчилик ҳамда миллий жамоа қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этиши билан боғлиқ вазият вақт ўтиши билан тегишли тарзда ҳал этилиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда The Athletic вазиятдан хабардор манбаларга таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, Роналду 6 октябрь куни эълон қилган баёноти орқали «ҳеч қандай ҳолатда ҳам Португалия футбол федерациясини (FPF) танқид қилишга уринмаган».
Футболчи ҳурмат юзасидан баёнот беришини олдиндан федерацияга маълум қилган. 41 ёшли ҳужумчи бу орқали воқеаларни ўз нуқтаи назаридан тушунтиришни истаган, ўзини яхши томондан кўрсатишга эмас. Айни пайтда Роналду юзага келган вазиятга нисбатан хотиржам муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўз баёнотида 30 сентябрь куни Португалия терма жамоаси қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этганига изоҳ бериб, Жорже Жезушни ваъдаларини бузганликда айблаган эди.