Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Роналду икки ҳафта ичида якуний қарорни қабул қилади

Роналду икки ҳафта ичида якуний қарорни қабул қилади

Криштиану Роналдунинг "Ан-Наср" билан амалдаги шартномаси бир ойдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Куни кеча португалиялик футболчи клубни тарк этишига ишора қилди, аммо "Ан-Наср" ичидаги манбалар нашрда Роналду хайрлашмаганини таъкидламоқда. Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, "Ан-Наср" ва Криштиану ҳамон янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда. 40 ёшли форвард яқин икки ҳафта ичида бир қарорга келиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Саудия Арабистонининг баъзи нуфузли шахслари "Ал-Ҳилол"ни Роналду билан қисқа муддатли шартнома имзолашга - клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш муддатига мослаштирмоқда. Аммо Криштиану бундай вариантга очиқ ёки очиқ эмаслиги охиригача аниқ эмас.

Киритилди: 19:06 28.05.2025. Ўқилди: 638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!