"Реал"нинг собиқ форварди Криштиану Роналду Мадрид клуби президенти Флорентино Пересга хабар йўллаб, ундан "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқишни сўради, деб ёзади GOL digital.
"МЮ" 30 ёшли португалияликни 90 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, аммо клуб келишувни узайтириш устида ишламоқда.
Мадридликлар футболчи аллақачон 30 ёшдан ошгани ва шартнома муддати тугашига икки мавсум қолганини ҳисобга олиб, бундай суммани жуда катта деб ҳисобламоқда, аммо унга ҳақиқатан ҳам қизиқиш бор.