Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналду Миллатлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган Дания билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Майдонга фақат 11 киши эмас, балки бутун мамлакатнинг кучи тушади. Кейинги босқичга чиқиш учун бор кучимизни берамиз. Биргаликда!» — деди ҳужумчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Португалия — Дания баҳси бугун, 23 март куни Лиссабондаги «Жозе Алваладе» стадионида бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда скандинавияликлар минимал ҳисобда (1:0) ғалаба қозонишган.