ОАВ маълумотига кўра, "Ан-Наср" "Марсел"дан вингер Мэйсон Гринвудни сотиб олишга уриниб кўради.
Таъкидланишича, англиялик футболчининг трансфери жамоанинг юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг шахсий илтимосидир. Гринвуднинг "Марсель" билан меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор нархини 40 млн еврога баҳоламоқда.
Мэйсон Гринвуд бу мавсумда "Марсель" либосида учта ўйин ўтказди. Уларда футболчи битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.