Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Роналду 30 ёшидан кейин терма жамоа сафида Неймар, Кейн, Суарес ва бошқа юлдузлардан кўпроқ гол урган

Роналду 30 ёшидан кейин терма жамоа сафида Неймар, Кейн, Суарес ва бошқа юлдузлардан кўпроқ гол урган

"Ан-Наср" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду тинимсиз голлари билан мухлисларини хурсанд қилишда давом этмоқда. Якшанба куни 40 ёшли футболчи Португалия терма жамоасига Миллатлар Лигаси чорак финалида Данияни мағлуб этишга ёрдам берди (5:2) ва гол урди.

Роналду ҳозирда терма жамоа сафида 136 та гол урган, улардан 84 таси 30 ёшдан кейин урилган, деб ёзади Opta. Бу Неймар (79), Пеле (77), Харри Кейн (71), Луис Суарес (69), Дидье Дрогба (65), Роналдо (62), Златан Ибраҳимович (62) ва бошқа кўплаб юлдузларнинг фаолиятидан кўпроқ.

Криштиану Роналду 2003 йилда Португалия терма жамоасида дебют қилган.

Киритилди: 10:32 25.03.2025. Ўқилди: 458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!