Бразилия футболи афсонаси Роналдонинг фикрича, Европа Чемпионлар лигаси финалида «Интер» ғалаба қозонади.
Маълумот учун, Европа Чемпионлар лигаси финали Тошкент вақти билан 1 июнга ўтар кечаси Мюнхенда бўлиб ўтади. Унда «ПСЖ» ва «Интер» клублари тўқнаш келади.
«Менимча, «Интер» ғалаба қозонади, бу менинг мухлис сифатида фикрим. Клуб билан жуда яхши алоқадаман. У ерда муҳим онларимни ўтказганман, шунинг учун жамоанинг натижаларига бефарқ эмасман. Тўғриси, «Интер» яна Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишини хоҳлайман», — дейди Роналдо.
Эслатиб ўтамиз, Роналдо футболчилик фаолияти давомида «Крузейро», ПСВ, «Барселона», «Интер», «Реал», «Милан» ва «Коринтианс» каби жамоаларда ўйнаган. 2011 йилда бутсаларини михга илган. Бразилиялик форвард карераси давомида 735 ўйинда майдонга тушиб, 512та гол урган.