Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ромитан туманида табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

Ромитан туманида табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан "Ҳудудгаз Бухоро" Газ таъминот филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, Ромитан туманидаги “K.S.” МЧЖ моддий жавобгар шахслари МЧЖга қарашли иссиқхонани юқори босимли табиий газ коллекторига ноқонуний улашиб, назорат тамғаларисиз электрон газ ҳисоблагич орқали табиий газдан фойдаланганликлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 437,1 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 13:13 13.05.2022. Ўқилди: 2158 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!