Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Рома" Шомуродов ўрнига ҳужумчи танлади

"Рома" Шомуродов ўрнига ҳужумчи танлади

"Рома" келаси мавсумда Артём Довбикнинг ўрнини боса оладиган ҳужумчи излаб, трансфер бозорини ўрганишда давом этмоқда, деб ёзади TUTTOmercatoWEB La Gazzetta dello Sport нашрига таяниб.

Элдор Шомуродов кутилганидан яхшироқ ҳаракат қилаётганига қарамай, Рим клуби раҳбарияти ҳужум чизиғини ишончли футболчи билан кучайтиришга бел боғлаган.

Сўнгги ойларда "Эвертон"дан Бету, "Удинезе"дан Лоренцо Лукка каби кўплаб вариантлар тарқалганидан сўнг, Рим клубининг эътибори энди янги мақсадга қаратилган кўринади. Довбикнинг ўринбосари роли учун рўйхатда биринчи бўлиб "Лечче"дан Никола Крстович турибди.

24 ёшли черногориялик футболчи жорий мавсум "Лечче" сафида 30 та ўйинда 11 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:08 29.03.2025. Ўқилди: 1085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!