Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Роҳинжа мусулмонларига дрон ҳужуми уюштирилди

A A A
 Роҳинжа мусулмонларига дрон ҳужуми уюштирилди

Душанба куни дрон ҳужумлари оқибатида Бангладеш чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган ўнлаб Роҳинжа мусулмонлари ҳалок бўлди. Тўрт гувоҳ, фаол ва дипломат Reuters агентлигига дронлар чегарани кесиб ўтишни кутаётган оилаларга ҳужум қилганини айтди.

Ҳалок бўлганлар орасида ҳомиладор аёл ва унинг икки яшар қизи ҳам бор. Бу охирги ҳафталарда хунта қўшинлари ва исёнчилар ўртасидаги жанглар давомида Ракхайн штатида тинч аҳолига қилинган энг қонли ҳужумдир.

Гувоҳлардан бири, 35 ёшли Муҳаммад Элеяснинг айтишича, унинг ҳомиладор хотини ва икки ёшли қизи ҳужумда яраланган ва кейинроқ вафот этган. Элеяс Бангладешдаги қочқинлар лагеридан сўзларига кўра, дронлар оломонга ҳужум қила бошлаганда, у соҳилда уларнинг ёнида эди.

БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси қочқинлар ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Бу ҳодиса Мянмада давом этаётган можаронинг бир қисми бўлиб, у ерда асосан мусулмон озчилик бўлган роҳинжалар таъқиб қилинмоқда. 2017 йилдан бери 730 мингдан ортиқ роҳинжалар ҳарбий босимлар туфайли сургунга мажбур бўлди.

Киритилди: 21:54 11.08.2024. Ўқилди: 1040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!