Рим папаси Лев XIVнинг ўпкасида ўтказилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Ватикан матбуот хизмати маълум қилди.
«Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли, белгиланган вақтда ва кутилганидек якунланди», — дейилади Муқаддас Тахт матбуот хизмати баёнотида. Ушбу маълумотни Vatican News нашри келтирган.
Маълум қилинишича, 71 ёшли понтифик Рим шаҳридаги «Жемелли» шифохонасида операция қилинган. Шифокорлар унинг ўпкасида аввалроқ аниқланган кичик тугунсимон ҳосилани олиб ташлаган.
Кутилишича, Лев XIV операциядан кейинги тикланиш жараёнини ўташ учун тахминан бир ҳафта шифохонада қолади.