Бугун 26 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Рим Папаси: Ғазодаги вазият тобора хавотирли

Рим Папаси: Ғазодаги вазият тобора хавотирли

Рим-католик черковининг янги раҳбари Рим Папаси Лев XIV Ғазо секторидаги гуманитар вазиятдан хавотир билдириб, ҳарбий амалиётларни тўхтатиш ва минтақага зудлик билан гуманитар ёрдам етказиш зарурлигини таъкидлади, деб хабар беради Anadolu.

Рим-католик черкови раҳбари эксклавга гуманитар ёрдамни зудлик билан етказишга чақирди.

8 май куни Рим папаси Лев XIV Конклав томонидан сайланганидан кейин биринчи умумий тингловчилари олдида сўзга чиқиб, Авлиё Пётр майдонига йиғилган оломонга мурожаат қилди.

“Ғазо секторидаги вазият тобора хавотирли ва қайғули бўлиб бормоқда. Яна бир бор самимий мурожаат қилиб, инсонпарварлик ёрдамини тўсиқсиз етказишни ва ҳарбий можароларга барҳам беришни сўрайман. Чунки бу даҳшатли изтиробнинг оғирлигини биринчи навбатда болалар, қариялар ва беморлар кўтаради”, – деди понтифик.

Рим папаси Лев XIV, шунингдек, барча диндорларни тинчлик учун ҳар куни ибодат қилишга чақирди.

Киритилди: 18:16 22.05.2025. Ўқилди: 669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!