Фракция йиғилишида “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кенг муҳокама қилинди.
Қонун яширин иқтисодиётнинг шаклланишига олиб келадиган сабаблар ва омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, хизмат кўрсатиш соҳасидаги норасмий меҳнат фаолиятини юритиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этишга хизмат қилади.
Шунингдек, риэлторлик фаолиятини тартибга солиш шакли сифатида лицензиялашни бекор қилиш ва баъзи функцияларни ўзини-ўзи бошқариш жамоат ташкилотларига босқичма-босқич ўтказиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга йўналтирилган, риэлторлар профессионал фаолиятининг ахлоқ қоидаларига риоя қилишни назарда тутувчи қатор нонрмалар киритилади.
Қонун қабул қилинса, кўчмас мулк бозорининг барча иштирокчиларининг мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам механизми яратилади.