Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Reuters: Хитой Панама каналидаги денгиз портлари сотувини текширишни талаб қилмоқда

Reuters: Хитой Панама каналидаги денгиз портлари сотувини текширишни талаб қилмоқда

Агентликнинг хабар беришича, Хитой Бозорни тартибга солиш давлат бошқармаси (SАMR) бир қатор денгиз портлари, жумладан, Панама каналидаги портларнинг сотилишини ҳар томонлама текширувдан ўтказишни қатъий равишда талаб қилмоқда.

"Корхоналарни бирлаштириш жараёни рухсатсиз амалга оширилиши мумкин эмас, акс ҳолда ҳуқуқий жавобгарлик юзага келади", дея таъкидланди SAMR баёнотида.

Март ойи бошида АҚШ президенти Доналд Трампнинг босими туфайли Гонконгнинг Hutchinson Holdings компаниялар гуруҳи Панама каналининг икки томонидаги Балбоа ва Кристобал портларини сотишга қарор қилгани маълум бўлган эди. Акцияларнинг 90 фоизи Қўшма Штатларнинг Blackrock компанияси бошчилигидаги консорциумга ўтиши кутилмоқда. Турли баҳоларга кўра, битим қиймати 19-23 миллиард долларни ташкил этади.

"Пекин Панама канали орқали савдо айланмасининг чекланишидан хавотирда бўлиб, бу битимга нисбатан танқидий муносабат билдирмоқда", деб ёзади Reuters.

Трамп энг юқори давлат лавозимига қайтишидан олдин ҳам Панама канали раҳбариятига қарши фаол равишда фикр билдира бошлаган эди. Сиёсатчи Хитойга қарамликни камайтириш ва Қўшма Штатлар билан кўпроқ ҳамкорлик қилишни талаб қилди.

Киритилди: 19:13 27.04.2025. Ўқилди: 1170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!