Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Reuters : Журналистларнинг Пентагонга кириши чекланди

Reuters : Журналистларнинг Пентагонга кириши чекланди

"АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет журналистларга Пентагоннинг кўплаб биноларида махсус ҳамроҳсиз бўлишни тақиқловчи фармойиш чиқарди. Ҳегсет журналистарга ўз қарорини “махфий разведка маълумотларини” ҳимоя қилиш зарурияти билан асослади", дея хабар бермоқда агентлик.

"Янги қоидалар матбуот эркинлигига тўғридан-тўғри тажовуздир. Оммавий ахборот воситалари вакиллари Пентагоннинг махфий бўлмаган биноларига ўнлаб йиллар давомида, республикачи ва демократ маъмуриятлар даврида, шу жумладан, 2001 йил 11 сентябр ҳужумларидан кейинги даврда ҳам, Мудофаа вазирлиги раҳбарияти томонидан хавфсизлик масалаларига ҳеч қандай эътирозсиз кириш ҳуқуқига эга бўлиб келган", — дея муносабат билдирди Пентагон матбуот уюшмаси.

"Мазкур фармойиш орқали Ҳегсет оммавий ахборот воситалари вакилларига қарши курашни давом эттирмоқда. У ОАВ вакилларини бир неча бор ўзига қарши фитна уюштиришда айблаган. Бу, хусусан, Signal мессенжери чатларидан бир қатор ахборот сизиб чиқишига тааллуқли бўлиб, ўшанда амалдорлар муҳим ва махфий маълумотларни муҳокама қилишган эди.

Киритилди: 21:05 24.05.2025. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!